Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022-йил 1– 4 сентабрь кунлари мамлакатимиз ички йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда: 

- Нафақахўрлар,  ногиронлар,  1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;  

 - Олий ўқув юртларининг талабалари,  мактаб ўқувчилари,  коллеж ва лицей талабалари,  ИИВ,  МВ,  ДХХ,  ДСҚ,  ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;  

 -  Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси,  эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари,  отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;   

- Бир жамоа,  гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;  

- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%. 

Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди. 


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати