Регламент умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти инфратузилмасига нисбатан қўлланади.

Конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ темир йўл маҳсулоти у ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар темир йўл маҳсулотини идентификациялашни таъминлайдиган қуйидаги тамғага эга бўлиши керак:

  • мувофиқлик белгиси;
  • рақам;
  • ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
  • ишлаб чиқарилган сана;
  • резервуарлар ва назорат мосламалари текширишдан ўтказилганлиги бўйича маълумотлар.

Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

мажбурий сертификатлаш;

мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш.

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:

  • маҳсулот партияси - маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатидан;
  • серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга - 3 йилдан ошмаслиги керак.