Бу ҳақда "Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган АГТКШларни табиий газ билан таъминловчи "Термиз Саноат тармоғи"га ГРС дан чиқиш қисмида коллекторига келувчи газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилма (Регулятор)да носозлик юзага келганлиги сабабли Термиз шаҳрида жойлашган АГТКШга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда, носозлик бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланишини ва АГТКШларга белгиланган тартибда бир маромда табиий газ таъминоти йўлга қўйилишини маълум қиламиз.