Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз шаҳар “Д.” МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари С.С. фуқаро Х.Ж.га Термиз шаҳар “Гулистон” маҳалласида қурилган 2 сотихли 2 хонали арзон ҳовли уйлардан бирини танишларининг ёрдами билан олиб берганлиги эвазига ундан 500 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, шундан 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.