Шу йилнинг 1 ноябрдан 25 декабрга қадар Uzbekistan Airways’нинг HY-065/066 ва HY-069/070 Тошкент—Термиз—Тошкент, HY-609/610 Термиз—Москва—Термиз, HY-711/712 Термиз—Санкт-Петербург—Термиз авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилади, дея хабар қилади Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ёпилади.