2026 йил 9 октябрь куни соат тахминан 13:00 да Термиз туманидаги Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-166 «Термиз шаҳри — Намуна — Термиз халқаро аэропорти» автомобиль йўлининг 11-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки суриштирувларга кўра, 2010 йилда туғилган, Термиз шаҳридаги 25-мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган ўсмир ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган. У онасига тегишли Cobalt автомобилини юқори тезликда бошқариб келиб, тажрибасизлиги сабабли бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш устунига бориб урилган.
Оқибатда, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига етказилган. Автомобиль салонида бўлган унинг 2010 йилда туғилган синфдоши эса воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Термиз тумани Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.