Янги тиббиёт масканини қуриш, жиҳозлаш ишларига 6,5 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда инвестиция киритилди. Бу ерда 25 та янги иш ўрни яратилиб, стационар шароитда даволаниш учун 40та ўрин ташкил этилди.
Ушбу тиббиёт муассасасида қон айланиш ва нафас тизими, моддалар алмашинуви бузилиши, овқат ҳазм қилиш органлари ва эндокрин касалликларни энг юксак технологиялар воситасида даволаш учун барча имкониятлар яратилган, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.