Уларнинг сўзларига кўра, 18 июлдан бошлаб Модел 3 ишлаб чиқариладиган линия иши 20 кунга тўхтатилади. Автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида заводни модернизация қилиш августь ойи бошида якунланиши кутилмоқда.

Германиянинг ТеслаМаг сайти Америка компанияси Берлин яқинида жойлашган завод ишини 11 июлдан бошлаб икки ҳафтага тўхтатиб қўйиши ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, августь ойида ишлаб чиқариш ҳажмини тахминан икки баравар ошириш режалаштирилган, деди нашрга номи ошкор этилмаган манба.

Тесла акциялари нархи жорий йил бошидан буён деярли 36 фоизга тушди, NASDAQ Composite биржа индекси эса 29 фоизга тушди.