Ижтимоий тармоқларда "Tesla" компанияси номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Tesla X" янги лойиҳаси Ўзбекистонда истиқомат қилувчи аҳоли учун энди мавжуд, хар ой сизга 15.000.000 етадими? Унда янги лойиҳага қўшилинг, бор йўғи 125 та жой қолди" мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг.
"Tesla" компаниясига оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун унинг расмий саҳифаси билан танишиб бориш тавсия этилади, дея хабар бермоқда Киберхавфсизлик маркази.