Грейпфрут катталигидаги дўл ёғишидан электр узатиш линиялари зарар кўрди. Штатда об-ҳавонинг бешта хавфли даражасидан учинчиси эълон қилинди.
Ўнлаб автомашиналарнинг ойналари синган, дўл чуқур излар қолдирган. Якшанба кунидан бери Техасда ёмон об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Штатда кучли ёмғир ёғмоқда, шамолнинг тезлиги секундига 30 метрга етади. Синоптиклар бўрон жумагача давом этишини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, торнадо, момақалдироқ ва тошқинлар юзага келиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.