“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Белгиланган режага асосан, 2021 йилнинг 9 сентябрь куни ўтказилган рейд тадбирлари давомида қишлоқ хўжалиги, мелиорация, йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. Мазкур тадбир давомида вилоятнинг аксарият туманларида техника воситаларидан фойдаланишда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Нуробод туманидаги “Пўлатчи” МФЙ да яшовчи фуқаро З.Х. ва “Улус” МФЙда яшовчи Ш.А.ларга тегишли Т-28х4МС русумли тракторларнинг ёритиш, тўхташ ва бурилиш чироқлари тўлиқ ёнмаслиги, ён ойналари йўқлиги аниқланди.
Пахтачи туманидаги “Урғуч” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.П. бошқарувидаги трактор кўздан кечирилганда, техник кўрикдан ўтказилмаганлиги, техника хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилганлиги маълум бўлди.
Булунғур туманида ўтказилган рейд тадбирида давомида “Каттақишлоқ” МФЙ худудида фуқаро К.Э. WZ-3025 русумли эксковатор-юклагични тегишли ҳужжатларсиз бошқариб кетаётгани кузатилди.
Шунингдек, инспекциянинг Пайарик туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирларида ҳам 1 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Қўшма рейд давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, айбдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилди, дея хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.