Унинг манбаларига кўра, тегишли қонун лойиҳаси яқин келажакда миллий парламентга тақдим этилиши мумкин. Ҳужжатни тайёрлашда Австралия тажрибасидан фойдаланилган. Бу чоралар қисман фарзандлари ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказадиган ота-оналарнинг кўплаб шикоятлари билан боғлиқ.

Аввалроқ Испания ва Мальдив ороллари расмийлари яқин келажакда шунга ўхшаш тақиқларни жорий этиш ниятида эканлиги хабар қилинган эди.

16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқловчи қонун Австралияда 2025 йил 10 декабрда кучга кирди. Тақиқ Facebook, Instagram, Kick, Reddit, Snapchat, Threads, TikTok, Twitch, X ва YouTubeга тааллуқлидир. Янги қонунчиликка кўра, технологик платформалар уни бузганлик учун тўлиқ жавобгар бўлиб, агар улар вояга етмаганларнинг аккаунтларини ўчириш учун барча мумкин бўлган чораларни кўрмаса, 49,5 миллион Австралия доллари (тахминан 35 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилади. Қонун кучга кирганидан бери болалар ва ўсмирларнинг камида 4,7 миллион аккаунти деактивизация қилинган ёки ўчирилган, деб хабар берди tass.ru.