Хуршида Шеркулова, Евгения Папина, Сурайё Тошпўлатовалар томонидан суратга олинган «Moments», Даша Хидирова, Элина Зарипова, Ева Бабаян, Латифа Ходжиева, Оля Васильева, Сафия Қурбанова, Соня Бабаян, Вероника Васильева, Зика Абдуллаевалар томонидан суратга олинган «Моя мама похожа на микроволновую печь», «Я тебя помню» ва Қиргизистонлик ёш аниматорларнинг «Зоопарк» номли қисқа метражли анимацион фильмлари тақдимоти томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди.
Намойиш давомида ёш аниматорлар ўзларининг анимацион маҳсулотлари тўғрисида маълумот бериб, форумдаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати