Замонавий меъморчилик андозлари асосида  қурилган уч қаватли  бинода беморлар учун керакли бўлган барча қулайликлар яратиб  берилди.

Авваллари бу турдаги касалликлардан азият чеккан беморлар учун дори таъминоти етарли бўлмаган, химия терапия усуллари йўлга қўйилмаганлиги сабабли даволаниш самарадорлиги жуда паст бўлган.

Янги тиббий мажмуа бу борадаги мавжуд муаммолар ечимида қўл келди. Бу ерда 30 ўринли онкогематология, 30 ўринли кардиохирургия, 15 ўринли нейрохирургия, 15 ўринли чақалоқлар хирургияси, реанимация бўлими ва операцион блок фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан  шифохона учун керакли бўлган жиҳозлар етказиб берилди. Хусусан, 30 ўринли онкогематология бўлимининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун 110 миллион сўмлик қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар, лаборатор диагностикасини яхшилаш мақсадида 94 миллион сўмлик уч камерали ва 1 та бинокуляр микроскоп олиб берилди. Онкогематология бўлимида даволанган 596 нафар болага бюджет маблағлари ҳисобидан жами 5,3 миллиард сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилинди.