Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг изоҳлашича, тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилди. Масалан, қабул қилинган ва рад этилган ҳомиладорлар, туққан аёлларни ҳисобга олиш журналининг муассасада юритиладиган бошқа журналларда такрорланадиган қисми олиб ташланди.
Бирламчи тиббиёт тизими, шунингдек, қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари томонидан юритилаётган тиббий ҳужжат шаклларининг ярмидан кўпи қисқартилиб, эндиликда мазкур муассаса ходимлари томонидан 25 турдаги тиббий ҳужжат шакллари юритилади.
Даволаш-профилактика муассасалари 4 даражага бўлинади:
- биринчи даражали муассасаларга оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари,
- иккинчи даражали муассасаларга вилоят тиббиёт муассасалари,
- учинчи даражали муассасаларга республика тиббиёт муассасалари,
- тўртинчи даражали муассасага Миллий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази киритилган.
Такомиллаштирилган ҳужжат шакллари
- шифохона қабул бўлими журналлари,
- шифохона бўлимлари,
- амбулатор-поликлиника муассасалари,
- лабораториялар,
- муассасалар зарарсизлантириш бўлимлари,
- ташкилий-услубий бўлим хоналари,
- тез тиббий ёрдам ва санитария авиацияси муассасалари, шунингдек,
- патологоанотомия,
- суд-тиббий экспертиза,
- скрининг,
- ОИСТга қарши кураш марказлари,
- қон билан ишлаш муассасаларида, бундан ташқари
- Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларида юритиладиган бланк, карта ва журналлардан иборат.