Жумладан, куни кеча вилоят масъулларидан иборат ишчи-гуруҳ бошчилигида Олот тумани ҳудудидаги табиий туз ва қум билан даволаш марказида ўрганиш ишлари олиб борилди. Марказда айни пайтда 7 та миллий ўтовлар мавжуд бўлиб, объектга Бухоро вилояти аҳолиси ва қўшни вилоятлардан кунига юзлаб меҳмонлар ташриф буюради.
Меҳмонларга ушбу объектда туз ва қум орқали табиий усулда даволаниш билан бирга, илон шўрва каби ноёб бўлган малҳамли овқатларни тановул қилишлари учун қулай шароитлар яратилганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан марказда санитария талабларига тўлиқ риоя қилинмаётганлиги борасида тўхталиб ўтилди ва зарурий тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, мутасаддиларга марказнинг келгусидаги фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида автотураргоҳ, кийиниш ва ювиниш хоналари, салқин-соя ўриндиқлар, эчки ва туя сути билан даволаш маркази, қўшимча ўтовлар, тиббиёт пункти ва панcионат ташкил этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди. Қолаверса, объектнинг чегара ҳудудида жойлашганлиги сабабли келгусида жуда кўплаб меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ташаббускорларнинг ҳамда вилоятнинг тиббиёт туризмини янада юксалишига замин яратади.