Кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Премьерадан аввал адиб пойига гулчамбар қўйилди ва мушоира ташкил этилди. Ёш ижодкорлар устоз адиб шеърлари билан биргаликда ўз ижодий машқларидан ҳам ўқишди.  

"Тирик сайёра" ҳужжатли фильми сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдуҳалил Мигнаров, оператор Азиз Арзиқуловлардан иборат ижодий гуруҳ томонидан суратга олинди.  

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Абдулла Қаҳҳор, Зулфия ҳақидаги фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Ойбек, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати