Шоҳи Зинда номи Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос номи билан боғлиқ. Ғиёсиддин Жавҳарийнинг ёзишича, ҳазрат Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.) вафот этгандан сўнг, уни ювиш ва кафанлашда қатнашганлардан биридир. Ўша чоғда Қусам 8 ёшда бўлган. Пайғамбаримизни ҳадисларида айнан у киши тўғрисидаги қуйидаги сўзлари Қусам ибн Аббосни кириш эшикларини пештоқида ёзилган: “Қусам ибн Аббос ўз хулқлари ва ташқи кўринишлари билан менга ўхшайдиган шахслардандир”, дейилган. Ҳазрат Қусам имом Хасан билан эмишган ака-укадур.

Қусам ибн Аббос Ҳазрат Амир-ул мўминин Али ибн Абу Толиб халифалиги даврида Макка шаҳрида ҳоким бўлган. Унинг вафотидан сўнг Муовия ибн Абу-Сўфиён замонида Хуросон ҳокимлигига тайинланган. Усмон ўғли Саъид билан Мовароуннаҳрга келган. Усмон ўғли Саъид Самарқандни олиб, халқ мусулмончиликка қабул қилган, динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини юргузмоқ ниятида Қусамни бир қанча ислом қўшини билан Самарқандда қолдирган. Унинг асосий вазифаси мамлакатда исломни тарғиб қилиш бўлган. Бу эса осон кечмади. Чунки Қадим Мовароуннаҳр халқи оташпарастликка сиғинарди.

Улар Марказий Осиё давлатларини арабларга қарши фаол курашга чорлади. Бироқ Ислом лашкарлари қаршиликларни табора енгиб бориб, ўлканинг ичкари қисмини ишғол қила бошлади. Милодий 677 йил бошқа динга эътиқодчилар шаҳарга ҳужум қилди. Самарқанд шаҳри намозгоҳида Қусамга ўқ тегди ва уни Бону-Ножия қабристонидаги ғор ёнига дафн этилди. Кенг тарқалган бошқа бир ривоятда айтилишича Саид ибн Усмон Қусам ибн Аббос билан биргаликда Усрушонани фатҳ этмоқ учун йўл олишиб, Сийракасга етишганда бир неча кун тўхтаб дам олишади. Шу ердаги жангларнинг бирида Қусам ибн Аббос вафот этади. Майит солинган тобутни шаҳарга жўнатадилар.

Қусам ибн Аббоснинг оналари Лубоба ал Кубро (Уммул-фазл) мўминлар онаси Маймуна бинтий Хориснинг сингиллари бўлиб, Аббос ибн Муталибнинг жуфти ҳалоллари эдилар. Ул муҳтарама олти ўғил кўрганлар, улар Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ, Қусам, Маъруф ва Абдураҳмон. Буларни барчаси турли мамлакатларга Ислом тарғиботи билан машғул бўлиб шаҳид бўлдилар.

Тарих ва афсона ана шу тариқа бир-бир билан уйғунлашиб кетган.

У кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, шарқ мусулмонларининг муқаддас зиёратгоҳларидан биридир. Шоҳи Зиндага зиёрат қилиш ва бу қутлуғ жойда тоат-ибодат бажо келтириш хайрли иш ҳисобланади.

Мажмуада биноларнинг аксарияти подшоҳлар хонадонига мансуб шахсларнинг қабри устига қурилган мақбаралардир. ХИ аср охирида юқори майдончада дастлабки мақбаралар пайдо бўлган. Қусам ибн Аббос мақбараси шулардан биридир. Унинг ёнида ёғочга ўймакорлик услубида нақшлар солиб безатилган масжид бўлган. 1219 йил мўғуллар истилосидан кейин Афросиёбда ҳаёт сўнган. Дастлабки мақбаралар нураб аста-секин емирилган. Амир Темур ҳукмронлиги даврида унинг яқин қариндошлари ва саркардалари Қусам ибн Аббос қабри атрофида ўзлари учун мақбаралар қурдиришган.

Шоҳи Зинда мажмуаси ўзига хос йўлаклари ва маҳобатли бинолари билан сайёҳларни ўзига мафтун этади.