OceanGate Expeditions директори Стоктон Раш, ҳар йили май ойидан сентябргача чўкиб кетган лайнерда уч минг метрдан ошиқ чуқурликка шўнғишни ташкил эта олишига ишонади.
Таъкидланишича, экскурсия беш кишилик махсус сувости кемасида амалга оширилади. Тадбиркор бу ташаббус фойдали бўлади, деб ҳисоблайди. Чипта нархи 125 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Шўнғиш жойига Канаданинг Ньюфаундленд оролидан етиб бориш режалаштирилган. Экспедициянинг сув ости қисми олти соатдан саккиз соатгача давом этади. Шу вақтда шўнғиш, объектни текшириш ва сув юзига кўтарилиш керак бўлади.
Ҳар бир турда бешта одам қатнашади: сувости кемаси капитани, тадқиқотчи олим ва учта сайёҳ.