Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Бўстонлиқ тумани “Уйенкулсай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида вилоят ҳокими “Аччисай” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 29-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги спорт зали биносининг якунланмай қолган қурилиш ишларини шу кунларда охирига етказиш зарурлиги, ушбу масалада амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.З. Мирзаев мазкур ҳудуддаги 12-сонли оилавий поликлиника филиали фаолияти ҳамда аҳолига яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан қизиқди. Мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидан туман ҳокими ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Мактаб ўқитувчилари билан яқиндан суҳбат ташкил этилди.

Ҳоким педагоглар билан самимий мулоқот қилиб, улурнинг дарс ўтиш тажрибалари, ўқувчиларга пухта билим бериш борасидаги методлари юзасидан фикрлашди. Ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Вилоят раҳбарининг ҳудудлар бўйлаб сафари давом этмоқда.