Бу ҳақда “Ўзгидромет” огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, хавф қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизма тоғлари);
— Наманган вилояти: Поп тумани.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади”, — дейилади хабарда.