Ушбу грант соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож гуруҳларга ижтимоий ёрдамни кенгайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва кичик бизнесни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматнинг муҳим ҳаракатларини молиялаштиришга ёрдам беради.
Грант шартномаси 23 июн куни ТР молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода ва ОТБнинг Тожикистондаги доимий вакили Прадип Сривастава томонидан имзоланган, дея хабар беради Осиё тараққиёт банкининг Тожикистондаги ваколатхонаси.
Хабарда айтилишича, CОВИД-19 Тожикистон иқтисодиётини сезиларли даражада заифлаштирди, бу пул ўтказмалари, халқаро савдо ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг кескин пасайишига олиб келди. Хусусан, транспорт, туризм, чакана савдо ва молия соҳаларида пасайиш кузатилди.
Ҳукумат COVID-19 нинг салбий таъсирини юмшатиш учун пандемияга қарши чора-тадбирларни тайёрлаш ва уларга муносабат билдириш бўйича Миллий режани қабул қилди.
Ушбу дастур ҳукуматга касалхоналарни тиббий буюм билан таъминланишни кенгайтириш ҳамда аёллар ва эркаклар учун алоҳида бўлимларга эга бўлган камида 14 касалхонада карантин шароитларини яратишда ёрдам беради. COVID-19 касаллари билан ишлайдиган барча тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш таъминланади.