Бу ҳақда Тожикистон Президентининг расмий сайтида хабар беради.
Мазкур қарорнинг қабул қилинишига Нурек сув омборидаги сув сатҳининг кескин пасайиши сабаб бўлган. Маълум бўлишича, бугунги кунда Нурек сув омборидаги сувнинг сатҳи ўтган йилга нисбатан 17 метр паст кўрсаткичга эга.
«Агар бу ҳолат давом этса, сув омборидаги сув захираси камайиб кетади ва қиш пайти аҳолини ва миллий иқтисод тармоқларини электр энергияси билан таъминлаш бўйича жиддий муаммолар юзага келади», — дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда Тожикистондан тўхтатилган электр энергияси ўрни Туркманистондан олинадиган энергия ҳисобидан қопланяпти.
Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борилган. Ҳозирги вақтда 500 кВ қувватли Қоракўл-Сердар электр узатиш линияси орқали Ўзбекистонга Туркманистондан 80 МВт электр энергияси узатилиши йўлга қўйилган.