Шу муносабат билан ўзбекистонлик киноижодкорлардан иборат делегация Тожикистонда бўлиб турибди,
Делегация таркибида Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов каби таниқли кино намояндалари бор.
Кино кунлари доирасида тожикистонлик кино ихлосмандлари учун «Илҳақ», «Рангсиз тушлар», «Халқ юраги», «Ҳамкорлик бўйича навбатчи», шунингдек, ўзбек киноси нодир дурдоналарига айланган «Келинлар қўзғолони», «Сирли сандиқ» сингари фильмлар намойиши режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.