Бу ҳақда Акбаршо Искандаров фаолият юритган Тожикистон Миллий фанлар академияси хабар берди.
“Азия Плюс” порталининг ёзишича, 72 ёшли Искандаровнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни 1 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти директори Нозим Маҳмадизода тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, “Искандаров тахминан икки ой олдин сўроққа чақирилган ва ҳибсга олинган”. “Жиноят иши махфий. Шунинг учун бизда қўшимча маълумотлар йўқ. Бизда тергов жараёнига аралашмасликка ҳаракат қиляпмиз”, дея Маҳмадизода сўзларидан иқтибос келтиради портал.
Акбаршо Искандаров 1992 йил августида Тожикистон Олий кенгаши раҳбари лавозимини эгаллаган. Ўша йили республикада бошланган фуқаролар уруши даврида сайланган президент Раҳмон Набиев ўз лавозимини тарк этганидан сўнг Акбаршо Искандаров сентябрь-ноябрь ойларида республика президенти вазифасини бажарувчи бўлган. 1992 йил ноябрь ойида Акбаршо Искандаров Олий кенгаш раҳбари лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Эмомали Раҳмон 1994 йил ноябрида Тожикистон президенти этиб сайланди, деб хабар беради tass.ru.