Шунга мос равишда жорий йилнинг ўтган даврида ҳам кўрсаткичлар анча юқорилаган бўлиб, 9 миллион 500,1 минг долларлик экспорт амалга оширилган. Жумладан, экспорт қилинган маҳсулотлар орасида қизилмия экстракти, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари кир ювиш кукуни, қурилиш маҳсуотлари, мебель жиҳозлари, минерал ўғит, дуккакли-полиз маҳсуолотлари ва меваларга талаб юқори бўлган. Импорт қилингалари эса асосан сантехника буюмлари, кимёвий ва қандолат маҳсулотлари, тиббиёт ускуналари, қурилиш материалларидир.
Галдаги вазифа эса импортни камайтириш ва экспортни янада оширишдир. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги томонидан туман-шаҳарларда фаолият юритаётган корхоналарни ривожалантириш, янгиларини ташкил этиш борасида тизимли ишлар қилинаяпти.
Шунингдек, ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Бекобод тумани Ойбек чегара пости ҳамда Тожикистон Республикаси давлати чегара пости яқинида 9,8 гектар майдонда логистика маркази ҳамда савдо зонаси ташкил этилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирилиб, Тошкент вилоятининг транспорт-транзит салоҳияти янада ривожланади.