Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Тожикистон делегацияси раҳбари Қодирзода томонидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда сўнгги 6 йил давомида жиддий ва ижобий ўзгаришлар юз бераётгани таъкидланди.
Инновацион ривожланиш вазири ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини Тожикистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ўз таклифларини берди. Вакцина рўйхатга олингач, ўзбек томон ҳамкорлар билан биргаликда 500 минг доза вакцина юбориши кўзда тутилмоқда.
Суҳбат сўнгида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида инновацион ишбилармонлик ва стартап лойиҳалари доирасида тажриба алмашишга келишиб олинди.