Ҳамюртимиз Мухтасар Тоҳирова пневматик милтиқдан 10 метр масофадан ва 50 метр масофадан 3 ҳолатда ўқ отиш дастурларида квалификацион даврда тўплаган юқори баллари учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг лицензияларига эга бўлди.

Қайд этиш жоиз, спортчимиз лицензион даврдаги 2019 йил Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган Осиё чемпионати ва Германиянинг Зуль шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижани қайд этган эди. Бу йил ҳам Қозоғистонда ўтган халқаро мусобақада 10 метр масофада кечган дастурда ғалаба қозонган.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси делегациямиз ҳисобига яна 2 та лицензияни тақдим қилмоқда.