Япония пойтахтида фавқулодда ҳолат тартиби узайтирилди, дея хабар берди dw.cоm сайти.
Токиодаги Олимпиадада SARS-CоV-2 коронавирусининг кунлик максимал тарқалиши қайд этилди. 24 соат ичида ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган 29 киши вирус юқтирди. Бу ҳақда 4 август, чоршанба куни “Токио -2020” ташкилий қўмитаси сайтида эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинган.
Касалланганлар орасида тўрт нафар спортчи ҳам бор. Мусобақа иштирокчилари орасида коронавирус билан касалланганлар умумий сони 322 тага етди. Эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви туфайли Токиодаги фавқулодда ҳолат 31 августгача узайтирилди.
Бундай вазиятда жамоат жойларида спиртли ичимликлар сотилишини тақиқлаш, фуқароларнинг оммавий тадбирларга киришини чеклаш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада мусобақалари томошабинларсиз ўтказилмоқда.