Таъкидлаш лозим, спортчилар фақатгина амалий машғулотлар билан чекланиб қолмаслиглари керак. Шу сабабли Агентлик ходимлари паралимпиячиларимизга билиб ёки билмасдан тақиқланган дори воситалари истеъмолидан огоҳ бўлиш, антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини уқтириб келишмоқда.

Куни кеча Агентликнинг Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими ҳамда Антидопинг қоидабузарликлар ва АДАМС мониторинги бўлими ходимлари томонидан спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари учун антидопинг ўқув-семинарлари ўтказилди ва допингга қарши курашга оид турли қўлланма материаллар тақдим этилди.

Бундай давра суҳбатлари ва ўқув-семинарларини ўтказишдан асосий мақсад бўлажак чемпионларни ҳалол спорт рухида тарбиялашдан иборатдир.