Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Халқаро олимпия куни” ва “Токиога 30 кун” мавзуларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда мутасаддилар бугунги кунгача Ўзбекистон спортчилари ёзги олимпия ўйинларига 72 та, паралимпия мусобақаларига эса 29 та, жами 101 та йўлланмани қўлга киритишганини айтишди. Лекин бу ҳали чегара эмаслиги, олдинда бир қатор лицензион мусобақалар борлиги таъкидланди.
Тўлқин РЎЗИЕВ.