Самарқанд вилояти делегациясининг Япония Республикасига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси биносида “Самарқанд–Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот компанияси ўтказилди.

Тарғибот компанияси доирасида Самарқанд вилоят туризм салоҳияти, сайёҳлар учун вилоятда яратилган ифратузилма объектлари ҳамда ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси тўғрисида олиб борилган  тарғибот ишлари японияликларда катта таассурот уйғотди. 

Япония туризм соҳаси вакиллари билан хорижий сайёҳларни юртимизга жалб этиш, туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва яратилган имкониятлар ҳамда сўнгги йилларда Самарқандда ташкил этилган янги туризм маҳсулотлари ташриф буюрувчиларга тақдим этилди. Г2Б, Б2Б форматидаги учрашувлар ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, туризм соҳасида инвестиция киритиш истагида бўлган инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди.