Маҳаллий ОАВ нинг хабар беришича, унда кўк туна баълиғи 789 минг АҚШ долларига сотилган. Ушбу балиқ Аомори порт шаҳри қирғоқларида тутилган.
Мамлакатда содир бўлган зилзила сабаб Тоёсу бозоридаги савдогарлар аукционни бир дақиқалик сукут билан бошлашди.
Қизғин давом этган жараёндан сўнг, 238 килограммлик қимматбаҳо балиқни Токионинг Гиндза туманидаги суши ресторани ютиб олган.
Балиқ учун тўланган нарх COVID-19 пандемиясидан кейинги бўлган савдолар ичида рекорд нарх деб ҳисобланмоқда.