Фойдали модель тўқимачилик саноатига, хусусан, тўқимачилик материалларини ёнғинга қарши ишлов бериш усулларига тааллуқлидир.

Қувонарлиси, миллий излнувчиларимиз томонидан яратилган усул бошқа аналогик усуллардан антипиренли таркибни текстил асос билан анча зичроқ боғланиши билан фарқланади.

Фойдали модель вазифаси тўқимачилик материалларига  ёнишдан  сақлайдиган, ишлов  берилаётган  материалнинг  антипирен  таркиби  билан шимдирилишини  сифатли  таъминлайдиган модда  билан  ишлов  бериш  усулини  ишлаб чиқишдан иборат.

Тўқимачилик материалларини ёнғинга қарши хусусиятига эришиш учун қайта ишланган материални ёнғинга қарши антипиренли таркиб билан сингдириш, ювиш, қуритиш орқали ишлов берилади. Шундан сўнг материалга қўшимча тарзда ишқорий эритма билан олдиндан ишлов берилади, ювилади ва 80-100°С қуритилади. 

Матога олдиндан ишлов бериш мато юзасида мавжуд бўлган мумсимон моддаларни эритиб юборади, улар антипиренли таркибнинг матонинг ички қисмига кириб боришига тўсқинлик қилади. Шунинг учун матони қайта чайиш ушбу матодаги ортиқча ишқорларни ювиб ташлашга имкон беради, натижада мато тозаланади. Шу сабабли, оловни ушлаб турувчи таркиб мато билан яхши сингдирилади ва унинг тўқимачилик базаси билан мустаҳкам боғланишига эришилади.

Шу билан бирга, пахта целлюлозасининг гидроксил гуруҳлари ёнғинга қарши таркибидаги реактивлар билан ўзаро таъсир қилиш учун қулай муҳитга эришилади. Ўзаро таъсир натижасида оловни ушлаб турувчи моддалар тўқимачилик материалининг толалари билан кимёвий бирикади.

Усул қуйидаги тарзда амалга оширилади.

Коллаген эритмасини олиш учун ҳайвон терисининг ортиқча қисмлари 3-4 мм катталикдаги бўлакларга бўлиниб, идишга солинади. 5% ли натрий гидроксид эритмаси терига масса нисбатида идишга қуйилади: -1: 4 эритма. Тери қисмлари 72-24 соат давомида гидроксиди эритмасида тўйинтирилади. Кейин эритма бир ҳил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади, агар керак бўлса 60 °C ҳароратгача қиздирилади. Эритма 0,05-0,1 мм ўлчамдаги элакдан ўтказилади. Элакдан ўтказилган эритмага сирка кислотаси қўшилиб, pH қиймати: 7 ± 0,2гача [UZ IAP 05234] нейтраллаштирилади.

Фойдали модель тўқимачилик  саноатида қўлланишга мўлжалланган.  

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан  фойдали модель муаллифи  Тошкент  тўқимачилик  ва  енгил  саноат институтига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра  FAP 01578 рақамли патент берилди.