Қайд этилишича фуқаро билан “Термиз Лада” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома шартлари бузилган. Яъни  истеъмолчига машина ўз вақтида етказиб берилмаган. Шу сабабли фуқаро Н. Алланазаров олдиндан амалга оширган  54 905 000 (эллик тўрт миллион тўққиз юз беш минг)сўмлик тўловни қайтариб беришини талаб қилган. Иш юзасидан  Сурхондарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси томонидан мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва истеъмолчига 54 905 000 (эллик тўрт миллион тўққиз юз беш минг)сўм миқдордаги маблағи қайтарилди. 

Яна бир ана шундай мурожаат Сурхондарё вилояти Шеробод тумани, “Оқтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро О. Шотўраев томонидан йўлланди. Мазмуни жиҳатдан юқоридаги мурожаат билан деярли бир хил. Яъни О. Шотўраев ҳам  “Термиз Лада” МЧЖга автомашина олиш мақсадида тўлаган 37 000 000 (ўттиз етти миллион) сўм маблағини қайтариб олиш учун амалий ёрдам сўраган. Иш юзасидан  Сурхондарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси томонидан мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва истеъмолчига 37 000 000 (ўттиз етти миллион)  сўм миқдордаги маблағи қайтарилди. Ҳар иккала фуқаро   истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари тикланганидан миннатдор.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
 ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 
 ахборот хизмати