Жорий йилда 3226 қути ипак қурти уруғидан 184 тонна "кумуш тола" етиштиришни ният қилган пиллакорлар меҳнати туфайли, ҳозиргача қарийб тўрт тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилиб, омборларга етказилди.
"Зилол агропилла" МЧЖда дастлабки тонналарга муносиб ҳисса қўшаётган пиллакорлар совғалар билан тақдирланди.
Тадбирда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг Бош маслаҳатчиси Олимжон Жумаев, туман ҳокими Аҳроржон Мансуров, сектор раҳбарлари иштирок этди.
– Тўрақўрғонликлар азалдан пиллачиликда моҳир бўлиб келишган, бу анъанани яна давом эттиришяпти, – деди О.Жумаев.