Унга кўра ушбу кунларда Тошкент - Қарши - Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 760/759-сонли «Афросиёб» поездлари ҳамда Тошкент - Қарши - Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 4/3-сонли «Насаф» поездларининг 2 та рейси Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналишида амалга оширилади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ матбуот хизмати.

Шунингдек, хабар орқали жамият раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди, ҳамда қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлигини эслатади.