Шу йилнинг 20 мартдан бошлаб Silk Avia Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни бошламоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:20, Андижонга етиб бориш соат 12:20;
  • Андижондан жўнаб кетиш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

Авиачипталарни silk-avia.com сайтидан, мобил иловадан, мамлакатимизнинг барча халқаро аэропортларидан ва Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин.