Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур йўналишга 47 ўриндиқли, кондиционерлар билан жиҳозланган, қулай “MAN RR3” русумли туристик автобуслар бириктирилади. Йўл ҳақи 25 минг сўм этиб белгиланган.
Биринчи қатнов ҳар куни соат 06:00 да “Машинасозлар” метро бекатидан бошланади. Автобуслар ҳар 1,5 соатда ҳаракатланади.
Йўналиш Машинасозлар метро бекати – Махтумқули кўчаси – Янги Ўзбекистон боғи – Хўжикент мавзеси – Чиноркент орқали Ҳумсон қўрғонигача давом этади.
Қатнов давомийлиги ўртача 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги рейс соат 20:30да Чорбоғ томондан йўлга чиқиб, 22:00 да “Машинасозлар” метро бекатига етиб келади.
Тўловни нақд пул ва банк карталари орқали амалга ошириш мумкин.