Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Юқорида келтирилган муддат мобайнида бепул багаж миқдори қуйидагича бўлади:  

—  эконом-класс тоифасидаги қайтариладиган тарифлар учун – 40 кг гача; 

— эконом-класс тоифасидаги қайтарилмайдиган тарифлар учун – 30 кг гача; 

— бизнес-класс учун – 50 кг гача. 

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган муддатда амалга ошириладиган парвозлар учун UzAirPlus содиқлик дастури аъзолари 20% кўпроқ балларга эга бўладилар.