“Uzbekistan Airways” AЖ ахборот хизмати бугун режалаштирилган Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишидаги қатнов ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилишини маълум қилди:
Тошкент – Истанбул – Тошкент ҲЙ273/ҲЙ274 авиақатнови
Тошкентдан жўнаб кетиш: 20:00 (17:00 ўрнига)
Истанбулга етиб бориш: 23:20 (маҳаллий вақт)
Истанбулдан жўнаб кетиш: 00:20 (21:45 ўрнига)
Тошкентга етиб келиш: 06:50 (маҳаллий вақт)
“Uzbekistan Airways” AЖ келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўрайди.