Йўловчиларнинг мустақил рўйхатдан ўтказиш киоскларини мамлакатимизнинг бошқа барча халқаро аэропортларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Қўлида юки билан йўлга чиққан ва ўз рейсига киоск орқали рўйхатдан ўтган йўловчилар юкларини одатдагидек рейсга рўйхатдан ўтказиш тўхтатилгунга қадар топшириш имконига эга бўлади.
Ҳозирги пайтда бошқа кўпгина доимий рейсларнинг тўхтатилиб турганлиги туфайли ушбу имкониятдан фақатгина «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг йўловчилари фойдаланяпти. Доимий рейсларнинг тикланиши билан бошқа авиакомпания йўловчилари ҳам бундай қулайликдан фойдаланиши мумкин бўлади.
Шунингдек, «Uzbekistan Airports» АЖ ва Тошкент аэропорти «SITA» компанияси билан биргаликда йўловчиларга мустақил рўйхатдан ўтиш жараёнида юкларни ҳам мустақил топшириш имконини берувчи SITA Self-BagDrop тизимини жорий этиш устида иш олиб боряпти, деб хабар беради аэропорт матбуот хизмати.
«Uzbekistan Airports» АЖ йўловчиларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш, йўловчилар учун қулайлик яратиш, ҳамда аэропортнинг иш бажариш қувватини оширишга хизмат қиладиган рақамли технологияни жорий этиш ишларини давом эттиради.