Номзодлар келгусида амалий тадбиқ этиш учун мавзу бўйича контсепцияларни тайёрлашлари ва тақдим этишлари кутилмоқда.
Мусобақа йўловчиларга қулай форматда ва шаффоф нархларда такси хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ҳамда Тошкент аэропорти ҳудудида ноқонуний таксилар фаолиятини тўхтатиш мақсадида ташкил этилган.
Танловда иштирок этиш учун бўлимнинг электрон манзилига (тошкент@mintrans.uz) ариза, ғоя ва концепция тавсифини юбориш керак бўлади. Аризалар 30 апрелгача қабул қилинади.
Танлов давомида сараланган энг ижодий ғоялар аэропорт атрофидаги ҳудудда амалга оширилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.