Наврўз байрами ҳамда Рамазон Ҳайити арафасида Тошкент шаҳридан республикамизнинг турли ҳудудларига мунтазам автобус йўналишлари орқали ўз манзилига етиб олишни режалаштирган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзалидан амалдаги рейслардан ташқари ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 70 дан ортиқ қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда.

Қатновлар “Тошкент” автовокзалидан Зомин, Самарқанд, Жарқўрғон, Бухоро, Қоракўл, Мирбозор, Навоий, Жўш, Нурота, Зармитан, Зарафшон, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ, Кадан, Пайариқ, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, Шеробод, Термиз, Денов, Узун, Урганч, Хива, Гурлан, Тўрткўл ва Нукус шаҳарларига амалга оширилмоқда.