Бу бўйича Президентнинг “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ–252-сон, 18.12.2025 й.)да белгиланди.
Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришдан бошлаб, лойиҳаларни фойдаланишга топширишга қадар барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади. Бунда:
ривожлантириш дастурлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Kapital qo‘yilmalar” автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон шакллантирилади;
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш “Шаффоф қурилиш” платформасида амалга оширилади;
буюртмачи ва пудратчилар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни келишиш “Шаффоф қурилиш” платформасида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида “Kapital qo‘yilmalar” автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади.
2026 йил 1 июлдан автомобиль йўллари қурилиш жараёнлари доирасида космик тасвирлар ва дронлар ёрдамида қурилиш ҳамда молиялаштириш ҳажмларини солиштириш асосида мониторинг қилинади.