“Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув маркази электр тармоқларини лойиҳалаштиришга мўлжалланган замонавий IT хонаси, “ASKUE” фанидан амалий машғулотлар учун лаборатория ва “Электр таъминоти” ўқув полигонидан ташкил топган.

Марказнинг ўқув хоналари бугунги кунда ишлаб чиқаришда амалда қўлланилаётган замонавий дастурлар ва техник қурилмалар билан бойитилган бўлиб, буларнинг барчаси энергетика соҳаси учун малакали ва сифатли кадрлар тайёрлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда иштирок этган Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов марказ ҳақида шундай деди: “Ўқув марказининг фойдаланишга топширилиши олий таълим ва ишлаб чиқариш корхонасининг ўзаро ҳамкорлиги натижасидир. Шунингдек, ўқув жараёни сифатининг ошишига хизмат қилиши билан бирга, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди ва бу энергетика тизими учун бугунги кун талабига жавоб берадиган етук, малакали кадрлар тайёрлаш билан ифодаланади.