Унга кўра:

  • 28, 30, 31 декабрь кунлари метро поездлари шанба куни учун тасдиқланган жадвалда;
  • 29 декабр ва 2025 йил 1, 2 январь кунлари поездлар якшанба куни учун тасдиқланган жадвалга кўра ҳаракатланади.

Шунингдек, 4 январь - шанба куни барча учун иш куни ва бу кунда метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

Аввалроқ, 31 декабрь санасида Тошкент метрополитени бекатлари одатдагидан 2 соатга кўпроқ вақт давомида йўловчиларга хизмат кўрсатиши юзасидан расмий хабар тақдим этилган эди.