"Темирйўлэкспресс" компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, байрамлар муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 

  • 775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши, Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15, 
  • 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши, Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.