Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Ушбу лавозимда ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири  ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ғофир Жамолов фаолият юритади.

Ғофир Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган, мутахассислиги иқтисодчи-менежер.

1997 йилда Наманган саноат технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Шунингдек, Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Мухтор Муҳитдинов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Мутахассислиги механик, сиёсатшунос.

Мухтор Муҳитдинов ҳозиргача Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.