Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан Қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.
Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлсада, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.
Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
Бошқарма томонидан амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди
- Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар
- Япониялик устозлар Бухоро давлат техника университетида дарс бермоқда
- Белградда Тошкент кўчаси бўлади
- Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди
- Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
ОТМларда талабалар ўртасида қайта тақсимланган давлат гранти натижалари эълон қилинди
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Хоразмда йил охиригача 39 минг нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланади
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- Кичик ва микро гидроэнергетикани ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади